МИРКОМИЛОВ Тўлқин Миромилович

МИРКОМИЛОВ Тўлқин Миромилович (1939.30.6, Тошкент) — кимёгар олим, Ўзбекистон ФА акад. (1995). Техника фанлари д-ри (1983), проф. (1985). Тошкент политехника ин-тини тугатган (1962), шу ин-т кимё кафедраси мудири (1973—92), Тошкент кимётех-нология ин-ти ректори (1992—94). Тошкент техника унти ректори (1994-2001), проректори (2001 й. дан). Миркомиловнинг илмий ишлари экологик тоза технологи-яларни ишлаб чиқиш, пахта саноати чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда пластмассаларнинг янги турларини олишга бағишлаган. Унинг раҳбарлигида таркибида целлюлоза бўлган хом ашёларнинг тузилиши билан уларнинг хоссалари орасида ўзаро боғлиқлик борлиги тўғрисидаги назария; сорбитлар, ионитлар ва физиологик фаол поли-мерлар олиш мақсадида целлюлозани кўп функционал кислоталар билан модификациялаш усуллари; таркибида целлюлоза бўлган саноат чиқиндиларидан юқори сифатли целлюлоза олиш технологияси ишлаб чиқилди. Янги олигомерлар ва полимерлар олинди ҳамда уларнинг қўлланиши соқалари аниь^ланди. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси де-путати.

Ас: Технология хлопковой целлюлозы., Т., 1996; ЯМР — Спектроскопия высокого разрешения полисахаридов и их производных (Т. И. Усмонов билан ҳамкорликда), Т., 1994; Химия и технология получения пиридиновых оснований(С. М. Туробжонов билан ҳамкорликда), Т., 1998.