МИРМУҲСИН (тахаллуси; асл исмшарифи Шермуҳамедов Мирмуҳсин) (1895 — Тошкент — 1929.4.8) — журналист, ёзувчи. Ўзбек матбуотининг асосчиларидан бири. 1916—17 й. ларда Уфадаги «Олия» мадрасасида ўқиган. 1917 й. Тошкентга қайтган. 1917 й. Фев. инқилоби муносабати билан «Турон» газ. га ёзган «Тарихий икки воқеа» мақоласи катта жанжалга сабаб булган. Себзор қозикалони ҳукми билан Мирмуҳсинга ўлим жазоси берилади. Лекин бу ҳукм қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Мирмуҳсин қамоқдан қочиб, Уфага кетади. Фукаролар уруши бошланиб кетгач, М. Шарқий фронтнинг 1 — 5-армиялари сиёсий бўлимида жангчи-журналист сифатида хизмат қилади. 1920 й. нинг бошларида Тошкентга кайтиб, дастлаб «Иштирокиюн», сўнг «Қизил байроқ», «Туркистон» ва б. газ. ларда муҳаррирлик қилади. Мирмуҳсиннинг ҳозирча маълум шеърлари 700 мисра атрофида. Бундан ташқари, у ҳикоялар, мақолалар ёзган. «Бефарзанд Очилдибой» (1914) номли биринчи ўзбек романи муаллифи. Адиб илммаърифат орқали ҳамма одамлар бахтли, ҳаёт эса фаровон булишига астойдил ишонади, «авом»ни илм олишга даъват этади («Миллий адабиёт», «Аҳволи одамдин бир намуна», «Адабиёт» ва б.). Халқнинг оғир ва машаққатли, фожиага туда турмушини тасвирлайди («Ашъор», «Бизни»). М. нинг «Йигирманчи асрда Туркистон бобой», «Зиндон» (1914) каби ҳикояларида тараққиётдан орқада қолган Туркистон қиёфаси, идора усулига оид карашлари баён этилган. У инқилобнинг дастлабки йилларида шуроларга ишонган, улар тарафида туриб курашган эди. Бироқ, шовинизмнинг й«ўқсуллик» рангига буялиб, янада кескинроқ тус олгани, миллийдиний қадриятларнинг оёқости қилингани Мирмуҳсин умидларини пучга чиқарди. Мақолаларидаги қувонч ва кўтаринки руҳ йўқолиб, умидсизлик кучайиб борди, алданганини чуқур ҳис этди ва булар охир-оқибатда ҳаётининг бевақт, фожиали якунланишига олиб келди.
Ад.: Ёдгоров Ҳ., Нурли йўл, Т., 1968; Мели Жўра, Умрим дафтари, Т., 1970; Қосимов Б., Мирмуҳсин Шермуҳамедов, Т., 1967; Исёнкор қалб, Т., 1985.
Бегали Қосимов.