МИРШАБ (араб, мир — ҳукмдор ва шаб — тун) — Ўрта Осиё хонликларида маъмурий лавозим; тунги шаҳар соқчиси ва уларнинг бошлиғи. Унинг зиммасига шаҳарда тунги осойишталикни таъминлаш масъулияти юклатилган. Ўрта Осиё Россия томонидан истило қилингач, Миршаб, асосан, тунги соқчилик ҳамда тартиб ва ин-тизом бажарилишини таъминлаган ва полиция вазифасини бажарган. Миршаб мингбоши ва катта оқсоқоллар ихтиёрида хизматда бўлган. Mac, Тошкентда Окт. тўнтаришигача Миршаблар тунги шаҳар соқчиси. Миршабхона бошлиғи қўрбоши дейилган. Миршаблар тун бўйи шақилдоқ билан кўча ва маҳаллаларни айланиб, шаҳар осойишталигини таъминлаган. Тошкентнинг 4 даҳасида 10 тадан Миршаб, бир миршаббоши бўлган. 1892 й. гача Миршаб катта оқсоқолга, кейинчалик Эски шаҳар полицмей-стерчга бўйсунган.