МИРШАРОПОВ

МИРШАРОПОВ Миркомил (1900.24.12, Авлиёота – 1938.4.10, Тошкент) — ҳарбий арбоб, ўзбек дивизияси қўмондони. Рус-тузем мактабини тугатган (1914). 1917 й. да Тошкентга кўчиб келган. лик командирлар курсини тугатгач, унинг жанговар ҳаёти бошланган. Хорезм Халқ Совет Республик а си (ХХСР) ҳарбий нозири (1921), нозир муовини (1924). Миршаропов ХХСР да миллий қўшин тузишга эътибор каратди, республика ҳудудидан халқнинг маданий меросига оид бойликларнинг олиб чиқиб кетилишини тақиклади. Жунаидхон билан сулҳ тузиб, «Бирлик шартномаси»ни имзолаган (1921.5.11) комиссия таркибида бўлганлиги учун коммунистлар тарафидан бошқа нозирлар қаторида лавозимидан олиб ташланди ва Хоразмдан чиқариб юборилди. Москвадаги ҳарбий академияда ўқиди (1925—29). Самарқанддаги алоҳида Ўзбек отлиқ аскарлар полкининг командири ва комиссари (1929—36). 19тоғли отлиқ Ўзбек дивизияси қўмондони ва комиссари (1932—35). Мўғулистон Халқ Республикасида ҳарбий маслаҳатчи (1935). Шим. Кавказ ҳарбий округи Алоҳида отлиқ бригадаси қўмондони ва комиссари (1936—37). Миршаропов совет режими томонидан Майкопда қамоққа олинди (1937.28.10) ва Тошкентга жўнатилди. У Ўзбек дивизиясини миллийлаштириш ва бу дивизия ёрдамида Ўзбекистонни СССР таркибидан ажратиб олиш ва мустақил давлатни барпо этишга уринишда айбланди. Дастлабки Ўзбек дивизияси тарқатиб юборилди ва Миршаропов бошчилигидаги 16 та ҳарбий командир ва кўплаб оддий аскарлар отиб ташланди.

Ад:. Маткаримов Миршаропов, Хоразм Республикаси: давлаттузилиши, нозирлари ва иқтисоди, Урганч, 1983; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т., 2001.

Loading...