МИРЗАЧЎЛ — Гулистон ш. нинг 1961 й. гача бўлган номи. 1895 й. да Тошкент — Самарқанд т. й. ёқасида бунёд этилди. Кейинчалик бу ерда Духовский ва Спасский аҳоли пунктлари пайдо бўлди ва уларнинг бирлашишидан Мирзачўл посёлкаси вужудга келди. Шу даврда Мирзачўлда тегирмон, обжувоз, кустар ҳолда пахта тозалайдиган майда корхоналар бўлган. 1912 й. да Мирзачўлда пахта тозалаш з-ди қурилди. 1952 й. да Мирзачўл шаҳар мақомини одди.