МИРЗАЕВ Фаттоҳ (1921.5.9. Тошкент) — кимёгар олим, Узбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981). Техника фанлари д-ри (1971), проф. (1973). Урта Осиё индустриал ин-тини тугатган (1945). Шуин-тда доцент (1953), кимётехнология ф-ти декани (1965—71), кафедра мудири (1967—2000), проф. (2000 й. дан). Илмий ишлари қ. х. экинлари учун зарур бўлган азотли ўғитларнинг янги турларини олишга оид. Қоратоғ фосфоритларини сульфат ва гумин кислоталар қўшиб, нитрат кислота билан қайта ишлаш асосида мураккаб ўғитлар олиш устида тадқиқотлар олиб борган.