МИРЗО САМАРҚАНДИЙ

МИРЗО САМАРҚАНДИЙ Мулла Аб дураҳмон ибн Муҳаммад Латиф Мустажир (19-а.) — самарқандлик тарихчи ва таржимон. Искандаркўл экспеди-цияларит шарқшунос А. Л. Куннинг шахсий таржимони сифатида қатнашган. Мирзо Самарқандий «Рўзномайи сафари Искандаркўл» («Искандаркўлга қилинган са-фар кундалиги»), «Рўзномайи виставкайи Маскоб» («Москва кўргазмаси кундалиги») (А. Л. Кун билан биргаликда) номли асарлар муаллифи. Мирзо Самарқандий «Рўзномайи сафари Искандаркўл» асарида Искандаркўл ҳудудининг ўша дав-рдаги аҳволи, аҳолисининг турмуши ва тили ҳақида маълумотлар берилган. Бу асарларнинг дастлабки нусхалари Россия ФА Шарқшунослик ин-ти Санкт-Петербург бўлимида сақланади. Асар Ўрта Осиё халқларининг тарихи, эт-нографияси ва археологиясини ўрганишда муҳим манбадир.