МИРЗО СОДИҚ ЖОНДОРИЙ

МИРЗО СОДИҚ ЖОНДОРИЙ (тўлиқ номи: Мирзо Муҳаммад Содиқ ибн Абдували Мунший Жондорий) (18а. 50-й. лари, Жондор тумани — 1819, Карши) — шоир. «Содиқ» тахаллуси б-н ижод қилган. У сарой хизматига чақирилиб, Бухоро манғит ҳукмдорлари амир Дониёл, амир Шоҳмурод ва амир Ҳайдарлар даврида оддий мирза (мунший)ликдан мирзабошибош муншийлик даражасига кўтарилади.

Мирзо Содиқ Жондорийдан бизгача 4670 байт етиб келган. Унинг 2 девони ва бир муншаот (хатлар, номалар) тўплами мавжуд: биринчи девони 300 дан ортиқ ғазал, 14 мухаммас, 59 рубоий, 20 қитъа, 2 қасида, 34 муаммо ва 20 фардни ўз ичига олган бўлса, иккинчиси «Дахмаи шоҳон» («Шоҳлар қабристони»), «Рафъи тумани Оҳугиру Хайробод» («Оҳугир Хайробод туманларига саёҳат»), «Қазову қадар»(«Қисмат»), «Ошиқ шудани дарвеш ба духтаре» («Дарвешнинг бир қизга ошиқ бўлгани») номли достонмаснавийлари ҳамда 33 та таърихқитъадан иборат. Мирзо Содиқ Жондорийнинг 27 та қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.

Ад.: Каримова Д., Содиқ Мунший — Жондорнинг ширинкалом шоири, Т., 2001.

Дилером Каримова.