МИРЗО (тахаллуси; асл исми Муҳаммадрасул Ниёзмуҳаммад ўғли, 1840. 1. Хива — 1922) — шоир, таржлмон, хаттот, бастакор. Комил Хоразмийнинг ўғли. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида ўқиган. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II — Феруз саройида отасидан сўнг мирзабоши бўлган. Мирзонинг лирик мероси ўзи тузган «Марғуб ун-нозирин» («Назар солувчиларга ёқимли туҳфа») девонига жамланган, унда 7650 миера шеърлар мавжуд. Ушбу девон 1907—09 й. ларда Хивада тошбосма усулида нашр этилган.
Мирзо таржимон сифатида Фироғийнинг «Раъно ва Зебо», Фузулийнинг «Соқийнома» (ёки «Ҳафт жом» — «Етти қадақ»), Аҳмад ал-Бунийнинг «Шамс улмаориф» («Маориф куёши»), Мавлавий Абдулҳақнинг «Фазоил ул-Қуръ-он» («Қуръон фазилатлари») асарларини, «Тиб» китобидан «Туҳфат ул-мўъминин» («Мўминларга туҳфа») асарининг бир боби ва «Дақойиқ ул-ахбор» («Нозик маъноли хабарлар») асарларини форс ва араб тилларидан ўзбек тилига ўгирган.
Мирзо насх ва настаълиқ хатларини ниҳоятда гўзал ёзган. Лаффасийниит ёзишича, Мирзо 500 дан ортиқ кишига хаттотлик ҳунарини ўргатган. Мирзо танбур, рубоб, ғижжак ва чилдирма чалишда маҳорат ва истеъдодга эга бўлган. У мусиқа бўйича Ферузнинг устозидир. Бастакор сифатида Хоразм «Шашмақом»ининг «Рост» мақомига «Саъб» ва «Уфори» куйларини басталаган; ярим мақом ҳисобланган «Панжгоҳ» мақомига бир қанча куйларни қўшиб, тўлиқ бир мақом ҳолига келтирган. Хоразм мақом куйларини Комил Хоразмий жорий этган чизиқли нотага кўчириб, китоб ҳолига келтирган. Мадрасаларда араб ва форс тилларидан мударрислик ҳам қилган. У ўзи қурдирган мадрасада дафн этилган. Мирзо девони, кўлёзмалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланади (инв. № 1500, 6947, 1125).