
МИРЗО
МИРЗО (араб.-форс. — амирзода, амир авлоди) — Мовароуннаҳрда 14-а. нинг сўнгги чораги — 15-а. ларда Амир Те-мур авлодлари — темурий шаҳзодалар исмига қўшиб айтилган унвон, амирзоданинг қисқартирилган шакли (мас, Жаҳонгир Мирзо, Бобур Мирзо ва б.). Кейинчалик (16—19-а. лар) котиблар унвони (мирза) ўрнида ҳам қўлланиб келинди.