МИРЗОҚУШ

МИРЗОҚУШ (Sagittarius serpentarius) — кундузги йиртқичлар туркумига мансуб куш. Гавдасининг уз. 125 см га яқин, кўриниши турнага ўхшаш. Бошида орқа томонга қараб ўсган бир неча узун патлари мирзоларнинг патқаламни қулоқ орқасига қўйиб юришини эслатади (номи шундан олинган). Африка саванналарида тарқалган. Йилига 2 та тухум қуйиб, 6 ҳафта босиб ётади. Илонлар, калтакесаклар, айрим майда қушлар ва ҳашаротлар б-н озикланади.

Loading...