МИС РУДАЛАРИ

МИС РУДАЛАРИ — миснинг саноат аҳамиятига эга бўлган минераллари. Улар 170 дан ортиқ бўлиб, шундан фақат 17 таси саноатда фойдаланилади. Мис рудалари бой (мис 3%дан ортиқ), ўрта (мис 0,3—1%), жуда паст (мис 0,3% дан кам) сифатли гуруҳларга бўлинади. Халькопирит CuFeS2(Cu—34,6%), борнит Cu5FeS4(Cu—52—65%), халькозин Cu2S (Си—79,8%), ковеллин (CuSCu — 64,4%),малахит Cu2[CO3][OH]2 (Cu57,4%) муқим Мис рудалари дир. Мис рудаларининг парагенетик боғланиши хилма-хил. Халькопирит баъзи сульфид рудаларининг гидротермал конларида бўлади. Кўпчилик конларда у рудаларнинг асосий таркибий қисмидир. Халькопирит ўрнида псевдоморфозалар ҳосил қилган иккиламчи мис сульфидлари — борнит, халькозин ва ковеллинлар мис конларининг иккиламчи сульфидли бойиш зоналарида кенг тарқалган. Малахит — оксидланган Мис рудаларида энг кўп учрайдиган минерал. М. р. таркибида олтин, молибден, рений ва б. хам бўлади. Мис рудаларининг муҳим турларига мис-порфирли ва мисмолибденли, мис-қумтошли ва сланецли, мисникелли (сульфидли), полиметалл, томирли, кварцсульфид ли, скарнли (мисванадийли), мис-кобальтли, мисвисмутли, мистемирли, мис-олтинли ва б. киради. Жаҳонда ишлаб чиқариладиган миснинг 90% сульфидли рудалардан олинади. Мис рудалари рг-конлари РФ (Урал), Закавказье, Крзоғистон, АҚШ, Чили, Конго, Замбияда бор. Ўзбекистонда Мис рудалари конлари Олмалиқ рудали р-ни — Қалмоққир, Саричеку, Қизота ва б. жойларда мавжуд. Шулардан ҳоз. кунда Калмоққир ва Саричекуда Мис рудалари қазиб олинмоқда. Олмалиқнинг Мис рудалари таркибида нодир компонентлар борлиги жиҳатидан улар комплексли ҳисобланади. Улардан 15 дан ортиқ энг нодир руда ҳосил қилувчи элементлар — мис, олтин, кумуш, молибден, рений ва б. олинади.

Loading...