МИСКИН

МИСКИН (тахаллуси; асл исмшарифи Ғуломхалил Тошмуҳаммад ўғли) , (1880—Тошкент—1937) — шоир. Отаси темирчилик, михчагарлик билан шуғулланган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг «Кўкалдош» мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат қилган «Шуҳрат» газ. ни шеър билан қувватлаб чиққан.

Мискин шеърларида халқ оммасини асрий жаҳолатдан уйгонишига чақирган. Халққа эрк ва озодлик руҳини сингдириш, уларни ҳақ-хуқуқучун курашга уйғотишда ўз ҳиссасини қўшган. Мискиннинг автоби-ографик шеърлари шоир ҳаётининг оғир ва мураккаб кечганини кўрсатади.

Мискин шеърларидан 2 девон тузган. 200 саҳифадан кўпроқ 1девондан 1925 й. гача ёзилган ва чоп этилган шеърлари жой олган. Сўнгги шеърлари эса 2девонда жамланган бўлиб, 160—170 саҳифани ташкил қилган. Бироқ уларнинг такдири номаълум. 70 га яқин шеърларигина сақпанган. Ушбу шеърлар шоирнинг ўз қаламига, ўз овозига эга бўлган, адабиётимиз тарихида сезиларли из қолдирган истеъдод со-ҳиби эканлигини кўрсатади. Шеърлари шу пайтга қадар тўпланган, ўрганилган эмас. Тошкентда Мискин номида кўча ва маҳалла бор.

Ад.: Асрлар нидоси, Т., 1982; Қосимов Б., Салом, келажак, Т., 1986.

Loading...