МИСҚОЛ

МИСҚОЛ — қад. оғирлик ўлчов бирлиги; Шарқ (араб) мамлакатларида қимматбаҳо буюмларнинг оғирлиги Мисқол б-н ўлчанган. 1 М. нинг оғирлиги 100 дона арпа (ёки буғдой) дони оғирлигига тенглаштирилган. Агар бир дона арпа донини қадимда ўртача 0,0409512 г га тенг қилиб олингани ҳисобга олинса, у ҳолда 1 М= 100 арпа дони = 1000,04095122 = 4,09512 г бўлади. Самарқанд (6—8-а.) да 4,46 г га, Бухоро (16—19-а.) да 4,8—5 г га, Хоразм (14-а.) ва Фарғона водийсида 4,55 г га тенг бўлган. Миср ва Суданда 1 М. 4,68 г, Сури-яда 4,45 г, Ирокда 4,46 г. Эрон (14-а.)да 4,3 г га, 19-а. охиридан эса 4,639 г га, Ҳиндистонда 4,583 г га тенг бўлган. М. Яқин Шаркда ҳозир ҳам ишлатилади.

Loading...