МИСР ТИЛИ

МИСР ТИЛИ, қадимги миср тили — ҳоз. Миср ҳудудида тарқалган, сомхом тиллари оиласига мансуб. Араб тилининг миср лаҳжаси томонидан сиқиб чиқарилган ва мил. 5-а. дан улик тилга айланган. Миср тилида ёзилган дастлабки ёдгорликлар мил. ав. 4минг йиллик охири — 3минг йиллик бошига тўғри келади. Ўзининг 35 а. дан иборат тарихида Миср тили бир-биридан фар-кланувчи 4 та тараққиёт босқичини босибўтган: кад. Миср тили (мил. ав. 32—22-а. лар), ўрта Миср тили (мил. ав. 22—14-а. лар), янги Миср тили (мил. ав. 14—7-а. лар), демотик Миср тили (мил. ав. 7-а. — мил. 5-а.); ёзувининг ўта мураккаблиги сабабли, М. т. нинг грамматик қурилиши, лаҳжалари ҳақидаги барча маълумотлар тахм. характерга эга. Миср тилини ва унинг негизида пайдо бўлган копт тилини, бу тилларнинг ёзувларини ўрганиш давом этмоқда.

Loading...