МИСРЛИКЛАР

МИСРЛИКЛАР, Миср араблари — халқ. Мисрнинг асосий аҳолиси (54,2 млн. киши). Умумий сони 54,6 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Араб мамлакатлари, Германия, Австралия, Канада ва б. давлатларда ҳам яшайдилар. Европеоид ирқига мансуб. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Араб кабилалари Мисрга мил. ав. 1минг йилликда кириб келишган. Миср 7-а. да Араб халифалиги томонидан эгаллангач, арабларнинг маҳаллий копт (қибтий), барбар ва б. аҳоли билан аралашуви натижасида Миср араблари шаклланган. Деққончилик, чорвачилик, ҳунарман-дчилик (заргарлик яхши ривожланган) билан шуғулланадилар.

Prev Article

МИСР ЁЗУВИ