МИССИСИПИ

МИССИСИПИ (маҳаллий индейслар тилида — катта даре) — АҚШдаги даре, дунёдаги энг катта дарёлардан бири. Уз. 3950 км (Миссури дарёсининг бошидан ҳисоблаганда 6420 км), ҳавзасининг майд. 3268 минг км2. Миннесота штатининг шим. қисмидаги кўлдан бошланади, Марказий текисликлар ва Мексика бўйи пасттекислигини шим. дан жанубга кесиб ўтиб, дельта ҳосил қилиб (32 минг км2) Мексика қўлтиғига қуйилади. Энг йирик ирмоклари: ўнгдан — Миннесота, Де-Мойн, Миссури, Арканзас, Редривер, чапдан — Висконсин, Иллинойс, Огайо. Водийсининг морфологик тузилиши ва сув режимига кура, Миссисипи 3 қисмга бўлинади.

Юқори қисми дастлаб кичикроқ кўллар орқали ўтади, остоналар бор. Миннеаполис ш. дан бошлаб, дарё ўзани шлюзланган, Миссури дарёси қуйилиш жой-игача бир неча ўнлаб тўғон қурилган. Ўрта қисмида дарё, асосан, бир ўзанда оқади; водийсининг кенглиги 10 — 15 км. Миссури ирмоғи қўшилгач, унинг лойқа суви Миссисипининг тиниқ суви билан 150—180 км гача ёнма-ён оқади. Қуйи қисми кенг текисликдан ўтади, водийсининг кенглиги 25 км дан 70 — 100 км гача. Қирғоқларига тошқинга қарши дамбалар қурилган. Миссисипи денгизга йилига 350 млн. т дан ортиқ оқизиқ келтиради. Дарёнинг қуйи қисмида сув кўпайганда сувининг бир қисми Пон-шартрен кўлига ва Миссисипидан 15—40 км ғарбда оқувчи Атчафалайа дарёсига оқади. Дарё қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Баҳор ва ёз ойларида Миссисипининг ўрта ва қуйи қисмида кучли тошқинлар бўлади. Юқори қисми қишда музлайди. Дарёнинг йиллик ўртача сув сарфи 19 минг м3/сек (энг юқориси 50 — 80 минг м3/сек). Дарё сувининг саноат корхоналари чиқиндилари билан ифлосланишини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Миссисипининг транспорт аҳамияти катта: кема қатнайдиган дарё ва каналлар орқали Буюк кўллар ва чу-қур сув йўли қисобланган Санлаврентий дарёси орқали Атлантика океани билан боғланган.

Миннеаполис ш. гача (3000 км) дарё кемалари, Батон-Руж ш. гача океан кемалари қатнайди. Миссисипи дарё системасидаги барча кема қатнови йўллари уз. 25 минг км дан ортиқ. Гидроэнергия ресурсига бой (27,5 ГВт). Энг ахамиятли ГЭС Киокак ш. яқинида қурилган. Миссисипи соҳилида Миннеаполис, Давенпорт, Сент-Луис, Мемфис, Батон-Руж, Янги Орлеан ш. лари жойлашган.

Loading...