МИТАН

МИТАНСамарқанд вилояти Иштихон туманидаги шаҳарча (1986 й. дан). Туман маркази (Иштихон)дан 8 км, Самарқанд ш. дан 68 км. Яқин т. й. станцияси — Каттақўрғон (30 км). Аҳолиси 5,7 минг киши (2000). Митан Нурота тоғ тизмасининг Оқтов адирлари адоғида, ўртача 250 м баландликда жойлашган. 1926—58 й. ларда Митан туманининг маркази бўлган. 1958 й. да Митан тумани тугатилгач, Иштихон тумани таркибига кирган. «Митан» сўзи шаҳарча ҳудудида яшовчи ўзбекларнинг қад. «митан» (муйтан) уруғи номидан келиб чиққан. Митанда пахта тозалаш з-ди, МТП, деҳқон бозори, 2 умумий таълим мактаби, иктидорли ўқувчилар уйи, кутубхона, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Болалар касалхонаси, туман касалхонасининг терапия бўлими, дорихоналар фаолият кўрсатади.

Loading...