МИТОХОНДРИЯ (юн. mitos – ип, chondrios — донача) — эукариот ҳужайралар органоиди. Митохондрия икки қават мембрана билан ўралган; ички мембранаси кристалар (бурмалар) ҳосил қилади. Митохондриянинг ички мембрана билан ўралган бўшлиғи матрикс дейилади. Ҳужайрада Митохондрия сони бир нечтадан мингтагача етади. Митохондриянинг асосий функ-цияси энергия ҳосил қилишдан иборат. Митохондрия энергияси манбаи биологик оксидланиш бўлиб, унда гликолизда ҳосил бўлган пироузум кислота митохондрия матриксида СО2 ва Н2О гача парчаланади. Бу жараён мураккаб кимёвий реакци-ялардан иборат. Унинг 1-босқичида пируват парчаланади ва учкарбон кислоталар цикли амалга ошади; 2-босқ-ичда электронлар ташилади ва АТФ синтезланади.
Митохондрия матриксида ДНК, РНК, рибосомалар ва оқсил синтезида қатнашувчи ферментлар мавжуд бўлгани туфайли ўз оқсилларининг бир қисми синтезланади. Шунинг учун Митохондрияни ярим авто-ном органоид дейилади. Митохондри-ялар симбиогенез гипотезасига бино-ан, аэроб бактериялардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Митохондрия бўлиниш орқали кўпаяди.