МИЦЕЛИЙ

МИЦЕЛИЙ (юн. Mykes — замбуруғ) — замбуруғларнинг вегетатив танаси (таллом). М. ингичка ипчалар — гифлардан иборат. Одатда, субстрат ичида, баъзан унинг сиртида ривожланади; субстратдан органик моддаларни осматик йўл билан сўриб олиш функци-ясини бажаради. Хитридийли замбуруғлар, зигомицетлар ва сомицетларнинг Мицелийси тўсиқсиз, битта ҳужайрадан иборат бўлиб, уз. бир неча ўн см ни (мас, моғор) ташкил этади. Хитридийли замбуруғларда Мицелий кучеиз ривожланган бўлиб, ризомицелий дейилади. Аксомицетлар, базидияли замбуруғлар М. си тўсикдар (секталар) га бўлинган кўп ҳужайрали. Мицелийнинг бир қисми орқали замбуруғлар вегетатив кўпаяди. Мицелийдан замбуруғларнинг репродуктив органлари ва мевали танаси ҳосил бўлади.