МИЦКЕВИЧ

МИЦКЕВИЧ Адам (1798.24.12, Ново-грудка яқинидаги Заосье қишлоғи — 1855.26.11, Истанбул) — поляк шоири, миллий озодлик ҳаракати арбоби. Поляк романтизмининг асосчиси. Вилен унтини тугатган (1819), поляк ёшларининг «Филоматлар» («Фан дўстлари»), «Филаретлар» («Яхшилик дўстлари») ташкилотларида фаол иштирок этган. Мицкевичнинг илк тўплами («Шеърият», 1-ж., 1822) Польша адабиётида романтик оқимнинг манифести бўлди. Мицкевич «Шеърият» (2-ж., 1823)га кирган романтик рухдаги «Гражина» лиро-эпик достони билан Польшада «шеърий қисса» жанрига асос солди.

«Филаретлар» ташкилоти иши бўйича қамалган (1823) Мицкевични чор маъмурлари Литвадан чиқариб юборган; Россияда яшаб, А. С. Пушкин билан яқин алоқада бўлган (1824—29). Бу йиллар унинг ғоявий ва ижодий ўсишида му-ҳим давр бўлди («Қрим сонетлари», 1826; «Конрад Валленрод», 1828 ва б.). М. 1830 й. дан Парижда яшади. «Дзядлар» драматик достонининг 3қисми (1832)ни ва миллий мустақиллик учун кураш руҳи билан сугорилган 12 қўшиқдан иборат «Пан Тадеуш» достони (1834)ни нашр эттирди. Реалистик ғоялар, интилишлар ёрқин намоён бўлган «Пан Тадеуш» достони миллий эпопеядир, у персонажлари юксак даражада типиклашган ва индивидуаллашган дурдона асар, эски поляк тур-мушининг қомуси, сержило сўз санъ-ати саналади. Мицкевич лирик шеърлар туркумини (1838—39) яратган. Ижтимоий ва маданий хаётда фаол иш олиб борган: 1840—44 й. ларда Парижда славянлар адабиётидан маърузалар ўқиган. 1848 и. Австрия зулмига қарши курашаётган италияликларга ёрдам бериш учун поляк легионини тузган. 1849 й. дан демократик рухдаги «Халқ минбари» газ. да муҳаррирлик қилган. Мицкевич шеърлари М. Шайхзода, Шуҳрат, Муҳаммад Али, Сайёр ва б. томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Loading...