МИТТИ ЮЛДУЗЛАР, карлик юлдузлар — ўртача катталикдаги юлдузлардан кўра кичик ва унчалик ёруғ бўлмаган юлдузлар. М. ю. нинг кўпчилиги Герцшпрунг — Ресселл диаграммасадаги асосий чизиқнинг пастки кисмида жойлашган. Митти юлдузларнинг ўртачазичлиги 1 дан 60 г/ см3 гача. Митти юлдузлар оқ ва қизил юлдузларга бўлинади. Оқ М. ю. нинг ҳажми ер хажмига яқин бўлиб, жуда катта зичликка эга.