МИХАЛКОВ Сергей Владимирович

МИХАЛКОВ Сергей Владимирович [1913.27.2 (12.3), Москва] – рус ёзувчиси, жамоат арбоби. Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967), Меҳнат Қаҳрамони «(1973). Михалков Горький номидаги Адабиёт ин-тида ўқиган (1935 — 37). РСФСР Ёзувчилар уюшмаси бошқ-аруви раиси (1970—90). Михалковнинг «Болалар учун шеърлар» китоби (1936) ёшларни меҳнатга мухаббат рухдца тарбиялайди. 2-жаҳон урутии йилларида бир қанча очерк, ҳикоя, ҳажвий шеър ва фельетонлар яратган. «Хушчақчақ қуён» (1963), «Сузмоқ истайман» (1965) тўпламлари нашр этилган. У «Том Кенти» (1938), «Махсус вазифа» (1945), «Мактанчоқ қуёнча» (1951), «Ўзига ёд-горлик» (1953), «Кўпик» (1975), «Акс садо» (1980), «Пуэрто Муэртодаги қўрқинчли тун» (1982) сингари драмалар муаллифи. Урушдан кейинги даврда ёзган «Том тоға ва қизча», «Биллур ваза», «Ўттиз олти ва беш», «Сашанинг кашаси», «Стёпа амаки» ва б. асарларида болалар ҳаёти, уларнинг ўзига хос характери ифодаланган. СССР гимни матнини ёзган ( Г. ЭльРегистан билан ҳамкорликда). Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас.: Уйимга кетаман, Т., 1951.

ЛЛ:Александров В. П ., Сергей Михалқов, Михалков, 1983.

Loading...