МИХАЙЛОВ

МИХАЙЛОВ Сергей (1976.3.5, Ўш ш., Қирғизистон) — боксчи, «Ўзбекистон ифтихори» (2002), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» (2000). Андижон шаҳар республика олимпия ўринбосарлари билим юртида ўқиган (1989—92). Андижон унтини тугатган (2002). «Динамо» спорт жами-ятининг бокс йўриқчиси (2003). Ўзбекистон чемпиони (1997—2001), 3 карра Осиё чемпиони (1997, Бангкок; 1999, Тошкент; 2002, Серембран), 2 марта Осиё ўйинлари ғолиби (1998, Бангкок; 2002, Пусан), 2000 й. Сидней ш. да бўлган олимпиадада 81 кг вазнда бронза медалини қўлга киритган. «Дўстлик» ордени (2001) билан му-кофотланган.

Loading...