МИЯ

МИЯ — 1) одам ва ҳайвонлар нерв системасининг марказий бўлими, Мия организмнинг энг мураккаб ҳаётий функциялари ва муҳит ўзаро муносабатларининг бошқарилишини таъминлайди. Умуртқасиз ҳайвонларда Мия кўндаланг ва бўйлама туташтиргичлар орқали ўзаро туташган нерв ҳужайралари тўплами — нерв тугунлари (ганглийлар)дан иборат. Ҳалқали чувалчанглар, тубан моллюскалар ва бўғим-оёклиларда нерв тугунлари қорин нерв занжирини ҳосил қилади. Бу ҳайвонларнинг кўпчилигида қорин нерв занжирининг ҳалқум усти ва ҳалқум ости нерв тугунлари кучли ривожланган бўлиб, бош мия дейилади. Мия қаттиқ , ўргимчак уясисимон ва томирли парда билан қопланган. Бўғимоёклилар ва бош-оёқли моллюскаларнинг ҳалқум усти нерв тугунлари 2—3 бўлимдан ташкил топган. Тубан хордали ҳайвонлар Мияси найсимон, алоҳида қисмларга бўлинмаган. Умуртқали ҳайвонлар ва одам Мияси бош ҳамда орқа миядгм иборат. Эволюция жараёнида бош Мия олдинги, ўрта ва кейинги ёки ромбсимон Мияни, бундан кейинги ривожланиш давомида олдинги Мия охирги ва оралиқ М. ни, ромбсимон Мия орқа ва узунчоқ мияни ҳосил қилади. Бир қанча умуртқалиларда охирги мия (М. катта ярим шарлари) кучли ривожланади. Сут эмизувчилар ва одамда органлар фаолиятини бошқарувчи сифатида Мия катта ярим шарлари пўстлоғи шаклланади. Охирги Миянинг остки юзасида 2 та ҳидлаш пиёзчаси жойлашган. Оралик, Мияда кўриш бўртиклари ва 2 та ўсимта: устки эпифиз ва пастки гипофиз ҳосил бўлади. Ўрта Мия тубан умуртқалиларда яхши ривожланган. Юксак умуртқалиларнинг ўрта Миясида кўриш, эшитиш ва мувозанат органлари билан боғланган 4 тепалик шаклланади. Баликлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушларда ромбсимон Мия миячадан иборат. Сут эмизувчиларда ромбсимон Миянинг пастки қисмида Вароли кўприги ҳосил бўлади. Узунчоқ Мия ҳамма ҳайвонларда бир хилда тузилган; орқа Мия унинг бевосита давоми ҳисобланади. Умуртқали ҳайвонлар Мияси М. пўсти б-н қопланган. Мия пўстлари оралиғида орқа М. суюклиги (ликвор) бўлади. Мия одамда тафаккур органи ҳисобланади; 2) одам ва умуртқали ҳайвонлар суяги бўшлиқларини тўлдириб турадиган тўқима (кўмик).

Loading...