МИЁНБУЗРУК

МИЁНБУЗРУК, Солиҳов Миёнбузрук (1891—Тошкент—1938.4.10) — адабиётшунос, фольклоршунос ва санъатшунос олим. Истанбул унтини тугатган (1927). Ўзбекистонга қайтгач (1927), Ўрта Осиё унти шарқ ф-тида ўзбек тили ва адабиётидан даре берган (1927—31). М. Авезов, А. К. Боровков, М. Шайхзода, Мирзакалон Исмоилий каби таникли ёзувчи ва олимларга устозлик қилган. Тожикистон давлат ма-ориф ин-тида ўқитувчи (1931—32), Ўзбекистон Маданий қурилиш илмий тадқиқот ин-ти (1932—33) ва Ўзбекистон Фан қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт ин-тида (1934—35) илмий ходим, Тошкент педагогика ин-ти, СамДУ (1936) ва Бухоро педагогика ин-ти (1936, апр.)да ўқитувчи. Миёнбузрук — ўзбек адабиёти ва санъатига оид мақолалар («Ўзбек», «Бедил», «Меҳробдан чаён» ҳақида ва б.), шунингдек, «Ўрта Осиё ва ўзбек адабиёти тарихига умумий караш» (1930), «Сўфизода ва унинг ижоди ҳақида» 1934), «Ўзбек театри тарихи учун материаллар» (1935) каби рисола ва монографиялар муаллифи. С. Айнийнинг «Дохунда» романини ўзбек тилига таржима қилган. Миёнбузрук 1937 й. 7 авг. да ҳибсга олиниб, 1938 й. 5 окт. да «халқ душмани» сифатида отиб ташланган.

Loading...