МИЁНЧИ

МИЁНЧИ — ўтмишда ўзаро низолашиб қолган кишилар ўртасига тушиб, яраштириб қўйувчи шахс. М., кўпинча, нуфузли дин арбобларидан бўлган. Мае., 1485 й. темурийлардан Султон Аҳмад (Самарқанд ҳокими) ва Умар-шайх (Бобурнинг отаси — Фарғона ҳокими) Тошкент ва Шоҳрухияни талашиб уруш бошлаганларида, Хожа Убайдулло Аҳрор улар ўртасида Миёнчи бўлган. Фиқҳ (диний ҳуқуқ) илмида «миёнча шариат» лавозими (холис судья) ҳам бўлган.

Loading...