МИЁНҚОЛ

МИЁНҚОЛ, Миёнкол, Миёнколот — Ўзбекистондаги Оқдарё ва Қорадарё оралиғидаги жой. Қад. да Самарқанд Суғди, Ним Суғд (ярим Суғд), Суғди Хурд (Кичик Суғд) номлари билан машҳур бўлган. Хонликлар даврида Бухоро билан Самарқанд ўртасида уз. 12 фарсанг келадиган девор олинган. Миёнқол деҳқончилик учун қулай бўлиб, Хатирчи, Пайшанба, Қалъаи Дабус ва б. шаҳар, қишлоқларни ўз ичига олган. Кейинчалик Зарафшон водийсининг Самарқанд билан Хатирчи оралиғидаги ерлар Миёнқол деб аталган.

Loading...