МО-ЦЗИ

МО-ЦЗИ, Мо Ди (мил. ав. 479400) — кад. Хитой файласуфи ва сиёсий ар-боби, мочилар мактаби (мо-цзя) нинг асосчиси. Мо-цзи ва унинг шогирдлари қарашлари «Мо-цзи» (мил. ав. 3-а. охири — мил. ав. 2-а. боши) китобида жамланган. Мо-цзи таълимотининг асосида «умумий муҳаббат ва ўзаро фойда» тўгрисидаги ғоя ётади. Бу ғоя барча кишиларнинг тенглигини ўзига хос ахлоқий асослашга уринишдан иборат. Унинг фикрича, бу таълимот идеал давлатдаги ижтимоий ҳаётнинг мезони бўлиб хизмат қилиши керак. Мо-цзи ва унинг тарафдорлари конфуцийчиликка қарши ғоявий кураш олиб бордилар. Мо-цзининг мазкур таълимоти конфуцийчиларнинг жамиятни «оддий одамлар» билан «аслзодалар»га, бошқарувчи билан бошқарилувчига бўлиш қоидаларига қарама-қарши қўйилган. Мо-цзи урушлар давлатлар учун зарарли ва фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрни билдириб, ўзаро низоларни тинчлик йўли билан ечишга чақирган. Мо-цзи фикрича, дабдабали маросимлар исрофгарчиликка олиб келади, бу эса давлатнинг заифлашиши сабабларидан биридир. Мо-цзи ўтмишга кўркўрона эргашишга қарши ва утмишдаги нарсалардан реал воқеликни яхшилашда оқилона фойдаланиш тарафдори бўлиб чиқди. У халқ бахтсаодати ва кишилар эҳтиёжларини қондириш давлат бошқарувининг олий мақсади бўлиши керак, деб ҳисоблаган. Мо-цзи қадимги Хитой фалсафий ва ижтимоийсиёсий тафаккури ривожига катта ҳисса қўшди.

Prev Article

МОХОВ

Next Article

МОЧЕВИНА