МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД СМОЛАЛАР, карбамид смолалар — мочевинанинг формальдегид билан ўзаро поликонденсатланишидан ҳосил бўлган синтетик термореактив олигомер маҳсулотлар. Иссиққа чидамли, электроизоляцион хоссалари яхши, ёруғлик нурига бардошли, рангсиз, бошқа ёрқин рангларга осон бўялади. М.-ф. с. аминопластлар, карбамид елимлар, пенопластлар, локлар и. ч. да қўлланади.