МОДА (лот. modus — меъёр, усул, қоида) — 1) турмуш ёки маданиятда муайян дид ёки қизиқишнинг маълум вақтгача қарор топиши. Услубдан фарқли ўлароқ турмуш буюмлари ва бадиий асарнинг ташқи шаклларининг қисқа муддатли ҳамда юзаки ўзгаришларини ифодалайди;
2) тор маънода — кийим шакли ва намуналари ўзгариши;
3) вақтинчалик, тез ўтиб кетадиган шон-шуҳрат.