МОДАРИХОН МАДРАСАСИ

МОДАРИХОН МАДРАСАСИ — Бухородаги меъморий ёдгорлик (1566 — 67). Абдуллахон мадрасаси қаршисида жойлашган. Иккаласи қўш Мадраса мажмуасини ташкил қилади. Модарихон мадрасаси Абдуллахоннинг онаси шарафига қурилган (номи ҳам шундан). Мадраса чорси тарҳли (67×45 м), 2 қаватли. Бош тарзида улкан пештоқ ва унинг 2 ёнидаги 2 қаватли, олди равоқли 3 киемга ажратилган хоналар олди ҳандасий услубда кошинкори нақшлар билан безатилган. Бурчакларида сиркор ғиш-тлар билан нақшланган гулдасталар жойлашган. Хоналарнинг ҳар бирида эшик ва унинг тепасида ганчкори панжара мавжуд. Модарихон мадрасасининг бошқа томонлари безаксиз. Ўртасидаги тўғри тўртбурчакли ҳовли атрофида айвонли ҳужралар бор. Бош тарзидаги ми-ёнсарой, дарсхона ва масжид, ҳовли тўрининг 2 бурчагида жойлашган хоналар чархи гумбаз билан қопланган. Бағаллари ганчдан тўрсимон шаклда ишланган. Модарихон мадрасаси девори қурилмаси 16-а. Бухоро меъморлигига хос бўлиб, икки чеккаси пишиқ ғиштдан терилган, ўртаси синиқ ғишт бўлаклари билан тўлдирилган. Мадраса биноси 1997 — 98 й. ларда таъмирланган.

Loading...