МОДДА

МОДДА — тинч ҳолатда массага эга бўлган зарралар мажмуи; умумий тинчлик массаси нолга тенг бўлмаган элементар зарралар (асосан, электрон, протон ва нейтрон). М. газ, су-юклик, қаттиқ жисм ва плазма ҳолида бўлади. Модда — материянмт асосий шаклларидан бири. Квант механика, электродинамика ва элементар зарралар физикаси тараққиёти натижасида физик реалликнинг Моддадан бошқа шаклда — майдон шаклида бўлиши ҳам аниқланди. Кимёда Моддани бир кимёвий элемент атомларидан иборат оддий ва кимёвий бирикмалардан тузилган мураккаб Модда ларга бўлиш қабул қилинган.

Loading...