МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ

МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ, метаболизм — тирик организмларнинг ўсиши, ҳаёт фаолияти, кўпайиши, ташқи муҳит билан муносабатларини до-имий таъминлайдиган кимёвий ўзгаришлар мажмуи. Моддалар алмашинуви туфайли хужайра таркибига кирадиган молекулалар парчаланади ва синтезланади, ҳужайра структуралари ва ҳужайралараро моддалар ҳосил бўлади, емирилади ва янгиланади. Мас, одамда барча тўқима оқсилларининг ярмиси тахм. 80 суткада парчаланиб, янгидан ҳосил бўлади; жигар ва қон зардобидаги оқсилларнинг ярми ҳар 10 кунда, мускул оқсиллари 180 кунда, айрим жигар ферментлари хар 2—4 соатда янгиланиб туради. Моддалар алмашинуви энергия алмашинуви билан чамбарчас боғланган бўлиб, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Ҳужайраларда содир бўладиган Моддалар алмашинуви б-н энергия алмашинуви биологик катализаторларферментлар иштирокида амалга ошади. Энергия алмашинувида мураккаб органик молекулалардаги кимёвий боғлар шаклида мавжуд бўладиган потенциал энергия кимёвий ўзгаришлар туфайли ҳужайра структураси ва функциясини, тана ҳароратини сақлаб туриш, иш бажариш ва б. жараёнлар учун сарф бўладиган энергияга айланади.

Моддалар алмашинуви ҳужайрада бир вақтнинг ўзида кечадиган ва ўзаро боғлиқ бўлган икки жараёнанаболизм ва катаболизмаан иборат. Катаболик жараёнларда мураккаб молекулалар оддий молекулаларга парчаланиб, кўп микдорда энергия ажралади. Бу энергия махсус кимёвий энергияга бой макроэргик боғлар, асосан, аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ва б. молекулалар шаклида жамғарилади. Катаболик ўзгаришлар, одатда, гидролитик ва оксидланиш реак-циялари натижасида амалга ошади. Бу реакциялар кислородсиз (анаэроб йўл — гликолиз, бижғиш) ҳамда кислород иштирокида (аэроб йўл — нафас олиш) содир бўлади. Иккинчи йўл эво-люцион нуқтаи назардан анча ёш ва энергетик жиҳатдан анча самарали бўлиб, унда органик моддалар СО2 ва сувгача тўлиқ парчаланади.

Ҳужайрада катаболизм ва анаболизм реакциялари бир вақтда кечади; катаболик ўзгаришларнинг охирги босқичи анаболизмнинг бошланғич реакциялари ҳисобланади. Бирок, Моддалар алмашинувининг анаболитик ва катаболитик йўллари ўзаро мос келмайди. Мас, гликогеннинг лактат кислотагача парчаланишида 12 та фермент иштирок этиб, уларнинг ҳар бири бу жараённинг алоҳида босқичини катализлайди. Гликогеннинг лактат кислотадан ҳосил бўлиши жараёни эса 9 та ферментатив реакциялардан иборат бўлиб, улар тегишли катаболик реакцияларнинг акси ҳисобланади. Худди шунга ўхшаш оқсиллар билан аминокислоталар ёки ёғлар билан фаоллашган ацетат кислота ўртасида кечадиган анаболик ва катаболик ре-акциялар хам ўзаро мос келмайди. Моддалар алмашинувининг реакциялари ҳужайранинг маълум қисмлари — компартаментларда амалга ошади. Мас, гликолиз жараёни ҳужайра цитоплазмасида, гидролитик парчаланиш реакциялари — лизосомаларда, липидларнинг ҳосил бўлиши силлиқ эндоплазматик тўрда, оқсиллар биосинтези рибосомаларда рўй беради. Моддалар алмашинувининг умумий босқичлари бир-бири б-н доимо боғланган бўлади. Моддалар алмашинувининг асосий оралиқ моддаси пируват кислота углеводлар, липидлар ва оқсиллар алмашинуви реакцияларини ўзаро боғлаб туради.

Барча тирик организмлар учун хос бўлган ҳужайра даражасидаги Моддалар алмашинуви, асосан, бир хил усулда бошқарилади. Бунда биокимёвий жараёнларнинг жадаллиги ва йўналтирилганлиги фер-ментлар фаоллигига таъсир кўрсатиш, уларнинг ҳосил бўлиши ёки парчаланишини бошқариш орқали амалга ошади. Юксак даражада ривожланган организмларда Моддалар алмашинуви қўшимча бошқарув ме-ханизмларига эга. Моддалар алмашинуви нерв системаси орқали ва гормонал йўл билан ҳам бошқариб турилади (яна қ. Ассимиляция, Диссимиляция).

Loading...