МОДДИЙ БОЙЛИК, моддий неъмат — муайян инсоний эҳтиёжларни қондирадиган нарса, ҳодиса, меҳнат маҳсулоти; миллий бойликнннг таркибий қисми. Табиатдаги табиий инъомлар (мас, ер, ҳаво, иқлим ва б.); ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, бинолар, иншо-отлар, машиналар, асбоб-ускуналар ва б.). Баъзан айрим иқтисодчилар (мас, А. Маршалл) М. б. ларни ўзлаштириш бўйича муносабатлар (патентлар, муаллифлик ҳуқуқи, пул қўйилмалари)ни ҳам Моддий бойликга киритадилар.