МОДЕЛЬ

МОДЕЛЬ (лот. modulus — ўлчов, меъёр) — 1) машинасозликда — кўплаб ишлаб чиқариш учун эталон (стандарт) сифатида ишлатиладиган намуна (мас, автомобиль, кийим ва б. модели); бирор маҳсулот, конструкци-янинг тури, маркаси;

2) санъатда — а) буюм (мас, ҳайкал) нинг лой, мум, гипс, ёғоч ва б. материалдан тай-ёрланган намунаси; кейинчалик ундан қолип ёки андоза олиб, бошқа чидамли материал (бронза, гранит, мармар, металл ва б.) дан асл нусха (монумент, ҳайкал) ишланади; б) рассом расмини чизаётганда маълум вазиятда турадиган киши (натурачи) ва, умуман, тасвирланадиган объект;

3) қурилишда — бино, иншоот, механизм ва б. нинг илмий, амалий мақсадларда қўлланиладиган кичик (баъзан, катта) масштабдаги нусхаси, макети; 4) математика ва мантиқда — муай-ян аксиомалар системасининг Модель ли объектлари бўлиб, хоссалари ва улар ўртасидаги муносабатлар муайян аксиомаларни қаноатлантиради;

5) тил-шуносликда — бирор (морфологик, грамматик ва б.) система эталони (намунаси)ни билдирувчи мавҳум тушунча; тил системаси ёки унинг бирор тармоғи таърифининг умумий схемаси. Кенг маънода Модель — бирор объект ёки объектлар тизимининг образи ёки намунаси. Мас, Ернинг модели — глобус, осмон ва ундаги юл-дузлар модели — планетарий.

Loading...