МОДЕРН

МОДЕРН (франц. moderne — энг янги, замонавий) — 19-а. охири —20-а. бошларида Европа ва Америка санъатида мавжуд бўлган бадиий услуб. М. турли мамлакатларда турлича аталади: Англия, Франция, Бельгия, АҚШ да «ар-нуво» (Art Nouveau), Германияда «югендстиль» (Jugendstil), Австрияда «сециссион» (Sezession), Италияда «либерти» (Liberty), Испанияда «модернизм» (modernismo) ва б. М. эклектизмдан қутулишга ва «янги услуб» (ягона синтетик санъат) яратишга ҳаракат қилишлар натижасида юзага келган; индустриал жамият жадал ривожлана-ётган, ижтимоий қарама-қаршиликлар ўткирлашиб бораётган шароитда шаклланган. Модерн тарафдорлари классик санъат шаклларидан холис бўлишга интилдилар. Жумладан, меъморликда қатъий режали ордер тизими унсурларидан воз кечилди. Айнан шу меъморликда Модерннинг ўзига хос томонлари ўзининг яққол ифодасини топди; меъморлар янги давр ютуклари, янги қурилиш ва безак материаллари (темир-бетон, металл, ойна ва б.) дан фойдаланиш, хом ашёлар технологияси, техника қурилиш конструкциялари воситаларидан ижодий фойдаланиб, биноларни эркин режалаштириш, симметрия қонуниятларидан чекиниш ҳисобига янги ўзига хос услуб ва композициялар яратишга эришдилар, улар яратган бино композицияси ва унсурлари ягона нақш ритми ва асар ғоясининг образлирамзий мазмунига бўйсунади.

19-а. нинг охирига келиб саноатнинг жадал ривожланиши Модерннинг кенг кўламда ривожланиши ва ёйилишига ҳам сабаб бўлди. Дастлаб Англияда, кейинчалик бошка Европа мамлакатларига кенг тарқала бошлади. Модерн тарафдорлари барча санъат турларининг ягона мажмуи (яъни санъатлар синтези)пж яратиш орқали гўзаллик муҳитини яратишга ҳаракат қидци. Модерн услубида қурилган биноларнинг конструктив тузилиши ва безак ечимини ажратиш қийин, бинонинг ички фазовий ечими бинонинг ташқи кўринишини белгилаган. Бинонинг ташқи кўриниши эса шакллар бойлиги ва эгилувчан чизиқлар мўллиги билан ажралиб турган (бельгиялик Анри Ван де Ведде, испаниялик А. Гауди, россиялик Ф. О. Шехтель ва б. нинг асарлари). Дастгоҳ ва амалий безак санъати ўзаро бир-бирига қўшилиб уйғунлашиши ҳам Модернга хос: рассомлик асари намоён тарзида, ҳайкалтарошлик эса рельефбўртма тасвир шаклида ўз мустақиллигини йўқотиб хона (бино) мажмуига қўшилиб кетади. Графикада Модерн нингривожи китобат санъати ва журналлар, плакатлар нашр этилиши ва кенг тарқалиши билан боғлиқ. Бу даврда графика (литография, ксилография, китоб санъати) юксак тараққий этди (графикада ин-глиз О. Бердсли, норвег Э. Мунк ва б., россиялик А. Бенуа, К. Сомов ва б. ; плакатчи француз А. де Тулуз-Лотрек, Э. Грассе ва б.).

Амалий безак санъатида Модерн кенг ривож топди, амалий санъат усталари буюмларни ифодали шаклларда яратишга ҳаракат қилиб, безак ва шаклларда эгри чизиқларга эътиборни қаратдилар ҳамда ясси текис шакллардан фойдаландилар (испан А. Гаудининг сопол ва металл буюмлари, бельгиялик X. Ван де Велде ва шотландиялик Макентош мебеллари, Россияда — Абрамцево ва Талашкино устахоналарида тайёрланган буюмлар ва б.).

Ўзбекистонда Модерн услубига хос хусусиятлар 19-а. охири —20-а. бошларида меъморлик ва рассомлик санъатида кузатилади. Тошкент, Қўқон, Бухорода қурилган айрим биноларда шу хусусиятлар (М. белгилари)ни кўриш мумкин: Тошкентдаги князь Н. К. Романов саройи (ҳоз. Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонаси ва б.); графикада бу услубларни 1895 й. нашр этилган «Ўрта Осиё» альманахида, рангтасвирда эса А. Волков, Уста Мўмин (А. Николаев), В. Уфимцев асарларида кўриш мумкин.

Неъмат Абдуллаев.

Loading...