МЎҒУЛЧА

МЎҒУЛЧА — Шашмақомяаги ҳар бир мақомнинг ашула бўлимида 2-гуруҳни ташкил этувчи асосий шўъбалардан бири. Улар савт шўъбалари каби 5 чорак такт ўлчовидаги доира усулида ижро этилади: М. лар жами 4 та бўлиб, Бузрук мақомида — М. и Бузрук, Навода — М. и Наво, Дугоҳда — М. и Дугоҳ, Сегоада — М. и Сегоҳдеб аталади. Мўғулчалар, асосан, Шашмақомдаги 1-гуруҳ шўъбаларининг бош мавзуи — Сарахборларга ҳамоҳанг бўлиб, уларнинг Мўғулча доира усулига туширилган вариантларидир. Мўғулча шўъбаси Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфардан иборат ўз шохобчаларига эга. Улар бир-биридан, асосан, усул ва суръати билан фаркланади ҳамда Мўғулча шўъбалари номи билан қўшиб аталади (мас, Талқинчаи Мўғулчаи Бузрук, Қашқарчаи Мўғулчаи Наво, Соқийномаи Мўғулчаи Дугоҳ ва ҳ. к.). М. ларнинг Қашқарча, Соқийнома ва Уфар қисмлари рақс билан ҳам ижро этилиши мумкин. Мўғулчаи Дугоҳ ва унинг туркумланиш хусусиятларидан композитор М. Тожиев ўзининг 9симфонияси (1979) да унумли фойдаланган.

Prev Article

МЎҒУЛИСТОН

Next Article

Н