МЎҒУЛИСТОН

МЎҒУЛИСТОНЧиғатой улуситт парчаланиши (1348) натижасида ташкил топган давлат. Унга Қашқар, Еттисув ўлкаси ва Или воҳаси қараган. Мўғул ҳукмдорлари ва мулкдорлари ўртасида босиб олинган мамлакатларнинг халқларига 2 хил қараш мавжуд бўлиб, уларнинг бир хили маҳаллий зодагонлар, савдогарлар билан яқинлашиш, хунармандчилик, деҳқончиликни ривожлантириш, ислом ва мусулмон маданиятига ҳомийлик қилиш тарафдори бўлса (Ўқтой қоон, Мункэ қоон, Чиғатой улуси ҳукмдорларидан Муборакшоҳ, Бароқхон, Кепакхон ва б.), яна бир бошқа гуруҳ ўтроқлик ва шаҳар ҳаётига тамоман қарши бўлиб, кўчманчилик анъаналарига содиқ эдилар. Улар шаҳарларни тамоман бузиб ташлаш (чунки, шаҳарлар мустаҳкам қалъаларга таяниб, мўғулларга қарши кураш марказига айланиб қолади, деб ҳисоблардилар), экинзорлар ва боғроғларни ўтловларга айлантириш тарафдорлари (Хайду, Дурра Темур, Бузан ва б.) эдилар.

Чиғатой хонларидан Муборакшоҳ ва Бароқхон қўл остидаги қабилалар б-н Еттисувдан Мовароуннаҳрга кўчиб келадилар. Муборакшоҳ Оҳангарон воҳасига, Бароқхон эса Чағониёнга келиб ўрнашади. Бу ҳол Чиғатой улусининг иккига бўлиниб кетишига сабаб бўлди. Шу вақтдан бошлаб, улуснинг шарқий ва шим.-шарқий қисмида қолган турк ва мўғул қабилалари ўзларини мўғуллар, мамлакатни эса Мўғулистон деб атай бошладилар. Мовароуннаҳрга кўчиб кетган қабилалар эса чиғатойлар номи билан машҳур бўлди. Мўғуллар Моваро-уннаҳрга кўчиб кетган қабилаларни қораунас (дурагай), улар эса мўғулларни жете (қароқчи, талончи) деб атардилар. 1348 й. да чиғатой наслидан бўлган Туғлуқ Темур М. хони қилиб кўтарилди. Туғлуқ Темур вафотидан (1363) сўнг, Амир Қамариддин ҳокимиятни қўлга олди. Қамариддиннинг ҳукмронлик йилларида Мўғулистонга Чиғатой улусининг ғарбий қисмида ўз ҳукмронлигини ўрнатган Амир Темур 7 марта (1371, 1375, 1376, 1377, 1383, 1388, 1389) қўшин тортган. Қамариддин Темур қўшинларининг таъқиби остида бир қисм навкари билан шим. га қочиб кетди. Тахтга Хизрхўжа ўтирди. Хизр-хўжа Темурнинг Эрон ва Ироқ юришларида банд бўлганлигидан фойдаланиб, Мўғулистонда тартиб ўрнатиш ва марказий ҳукуматни мустақкамлашга муваф-фақ бўлди, кейинчалик (1397) у билан қариндош бўлиб (Темурга қизи Туман оғани берган), ўз мамлакатининг мустақиллигини сақлаб қолди. Хизрхўжа вафотидан сўнг унинг ўғли Шамъи Жақон ҳокимиятни қўлга олди (1399).

1408 й. Шамъи Жаҳон вафот этгач, тахтга укаси Муҳаммадхон кўтарилди. Муҳаммадхон даврида Мовароуннаҳр қўшинлари Қашқарни эгаллаганлар (1416). Муҳаммадхондан кейин тахтга ўтирган Шамъи Жаҳоннинг ўғли Нақши Жаҳон Хитой ва Темурийлар салтанати ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш йўли билан Мўғулистон бирлигини сақлаб қолмоқчи бўлди. Лекин, у 1418 й. бошларида Шералининг ўғли Вайсхон томонидан ўлдирилди. Вайсхон ҳукмронлиги йилларида мулкдорлар орасида кураш янада кучайди. Мулкдорларнинг бир гуруҳи Вайсхон, яна бир гуруҳи Муҳаммадхоннинг ўғли Шермуҳаммадхон атрофида уюшган эди. Бу курашда Вайсхон ва унинг тарафдорларининг қўли баланд келди. Шермухаммадхон Самарқандга қочиб кетди ва 1421 й. Унинг ёрдами б-нҳокимиятни Вайсхондан тортиб олди. Лекин орадан 3—4 й. ўтгач, у Улуғбек ҳукуматига бўйсунмай қўйди. Натижада 1425 й. Улуғбек катта қўшин билан Мўғулистонга юриш қилиб, ҳокимиятни Вайсхонга топширди. Ана шу йили Қашқар М. дан ажратилиб, Самарқандга бўйсундирилди. Вайсхон вафотидан сўнг унинг 2 ўғли: Юнусхон ва Эсонбуқо ўртасидаги тожтахт учун курашда Эсонбуқо ғолиб чиқди. Юнусхон Самарқандга қочиб кетди. Эсонбуқо Мўғулистон даги тарқоқликка барҳам берди, унинг чегараларини мустаҳкамлади. Эсонбуқо вафот этгач, Юнусхон темурий Абу Саъид ёрдами билан тахтга ўтирди. Абу Саъид вафотидан сўнг, Темурийлар салтанатида бошланиб кетган ички низолардан фойдаланиб, ҳатто Мовароуннаҳрнинг ички ишларига ҳам аралашиб турди ва Андижон ҳокими Умаршайх Мирзони (Бобурнинг отаси) куёв қилиб Сайрам, Тошкент ва Ўш вилоятини ўзига бўйсундириб олди. Юнусхон вафотидан сўнг, хон қилиб кўтарилган Султон Маҳмудхон фақат номигагина Мўғулистоннинг олий ҳукмдори ҳисобланарди. Аслида эса бу вақтда мамлакат майдамайда қисмларга бўлиниб кетган эди. Mac: Оқсув, Қорашаҳар ваТурфонда Султон Аҳмадхон, Чу ва Қўзибошида қозоқ султонлари, Еттисувда Муҳаммад қирғиз мустақил ҳукмдор эдилар. Мўғулистон хонлари: ТуғлуқТемур (1348—63), Қамариддин (1363—90), Хизрхўжа (1390-99), Шамъи Жаҳон (1399 — 1408), Муқаммадхон (1408— 16), На-қши Жақон (1416—18), Вайсхон (1418—21, 1425—28), Шермуҳаммадхон (1421-25), Эсонбуқо (1428-62), Юнусхон (1462 — 87), Маҳмудхон (1487-1508), Сайидхон (1504-32).

Loading...