МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ

МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИЧингизхон бошчилигидаги мўғулларнинг Осиё ва Шарқий Европага қилган босқинчилик юришлари (13-а.). Мўғул нўёнлари ҳарбий ташкилот тузиб, кўп халқларни босқинчилик урушига тортдилар. Улар қўшинининг асосий кучи — кўчманчилардан иборат кўп сонли ва жуда ҳаракатчан отлиқ аскарлар эди. Улар босқ-инчилик урушларида босиб олган мамлакатларининг ҳарбий кучи ва техника ютуқларидан ҳам фойдаланганлар. Қўшин бирлашган қўмондонликка эга бўлиб, қаттиқ ин-тизом ва яхши қуролланганлиги ҳамда ўзининг жанговар си-фатлари билан қўшни мамлакат қўшинларида,н устун турар эди. Осиё ва Шарқий Европанинг жуда кўп мамлакатларидаги ички низолар ва раҳбар табақанинг хоинлиги мўғулларнинг осонлик билан ғалабага эришишига қўл келди.

Мўғуллар истилоси Чингизхон Ъошшқмўғуллар давлатининг ташкил топишидан бошланиб, 13-а. охирига қадар давом этган. 1207— 11 й. ларда Сибирь ва Шарқий Туркистон халқлари (бурят, ёқут, ойрот, қирғиз ва уйғурлар) бўйсундирилди. Тангут давлати (Си-Ся)га қарши бир қанча юришлар қилинди (1227 й. бутунлай вайрон қилинди). 1211 й. Чжурчжэн давлати (Шим. Хитой)га ҳужум бошланди, 90 га яқин шаҳарни вайрон қилиб, 1215 й. Пекинни босиб олдилар. 1217 й. Хуанхе дарёсининг шим. даги ерларнинг ҳаммаси мўғуллар қўлига ўтди.

Мўғулларнинг Мовароуннаҳрни истило қилиши. Ўтрор воқеаси ва ундан кейин Чингизхон элчиси Ибн Кафрож Буғронинг ўлдирилиши, Мовароуннаҳрга Чингизхоннинг бостириб кириши учун баҳона бўлди. Бу юришда Чингизхон дастлаб Шарқий Туркистон ва Еттисувни забт этди. Чингизхоннинг Мовароуннаҳрга босқини аввалдан пухта тайёргарлик кўриб режалаштирилган эди. Чингизхон Ғарбга ҳарбий юришини бошламасданоқ ўз душманининг кучқудрати ва урушга тайёргарлиги тўғрисида савдогарлар орқали тўплаган маълумотларини синчиклаб ўрганиб, Хоразмшоҳлар давлатинмнг ички аҳволидан тўла воқиф эди. Хоразмшохлар давлати кўп сонли туркий қўшин ва яхши қуролланган кўнгиллилар лашкари қамда етарли озиқ-овқат захирасига эга эди. Афсуски, хоразмшоҳ билан саркардалар ўртасида мавжуд ихтилофлар аввал бошданоқ бундай устунликдан фойдаланишга имкон бермади. Кенгашда фикрлар бўлиниб кетди. Хоразмнинг машҳур фақиҳи, муфтий Шаҳобиддин Хивақий барча қўшин (400 минг аскар)ни Сирдарё бўйига тўплаб, узоқ йўл сафарида толиқиб келаётган мўғулларни қарши олиш, душманга ҳали ўзини ўнглаб олмасидан туриб, бор куч билан катта жангда тўсатдан зарба бериш тўғрисида бирданбир тўғри фикр баён қилади. Бирок. Муҳаммад хоразмшоҳга бундай фикр маъқул бўлмайди. Чунки, у ўзининг олий лашкарбошиларидан бўлган қипчоқ лашкарбошиларга тамоман ишончсизлик билан қарар эди. Шунинг учун ҳам у катта қўшинни бир жойга тўплашдан ва улар фурсатдан фойдаланиб уни тахтдан ағдариб ташлашларидан қўрқар эди. Аскарий кучини қалъа ва истеҳкомларга бўлиб юбориб, айрим шаҳарларни мўғулларга қарши қўйиш билан душманга зарба бермоқчи бўлди. Хоразмшоҳ мўғулларнинг асосий зарбаси Мовароуннаҳрнинг Зарафшон водийсига қаратилса керак деган фикр билан Самарқанд ва Бухоро ш. ларини мустаҳкамлашни буюрди. Самарқанднинг ташқи деворини қайта қуриш мақсадида шаҳар аҳолисидан ҳатто бир йил ичида 3 марта хирож ҳам йиғиб олинади. Барча кўрилган чоратадбирларга қарамасдан хоразмшох. ҳужумга тайёр эмас эди. 1219 й. нинг кузида Чингизхон хоразмшоҳ салтанатига қарши юриш бошлади. Жами аскари 200 мингга яқин бўлган мўғулларга уйғур хони Идиқут ва Олмалиқ ҳукмдори Сиғноқ тегинлар ҳам ўзларининг ҳарбий кучлари билан қўшилган эди. Чингизхон Ўтрор ш. яқинида, Мовароуннаҳр ва Хоразмни қисқа муддат ичида забт этиш учун қўшинини 4 қисмга бўлади. Унинг бир қисмини ўғиллари Чиғатой ва Ўқтой бошчилигида Ўтрорни қамал қилиш ва уни эгаллаш учун қолдирди. Иккинчи қисмга Жўжи бошлиқ этилиб, Сирдарё этаги томон юборилади ва унга Сиғноқ, Ўзган, Барчинлиғкент, Жанд, Янгикент ва б. шаҳарларни босиб олишни буюради. 5 минг кишилик учинчи қўшинни Олоқ нўён ҳамда Сукету-чэрби қўмондонлигида Банокат ва Хўжанд ш.

лари томон юборади. Чингизхоннинг ўзи асосий кучлари билан Қизилқум орқали Бухоро томон лашкар тортади. Инолчиқ раҳбарлигида ўтрорликлар шахарни мудофаа қилиб 5 ой давомида ўз қўлларида ушлаб турадилар. Ниҳоят мўғуллар шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлади. Аҳолини шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқарадилар ва қатл этадилар, шаҳарни эса талайдилар (яна қ. Ўтрор мудофааси). Шу аснода Бухорога йўналган Чингизхоннинг асосий кучлари йўлда Зарнуқ ва Hyp қалъаларини ишғол қиладилар. 1220 й. фев. да Чингизхон Бухорога етиб боради (қ. Бухоро мудофааси). Мўғуллар Бухорони вайрон қилгандан кейин Самарқандга йўл олди. Чингизхон Бухородан ҳайдаб келтирган асирлардан ташқари ўғиллари Чиғатой ва Ўқтойларнинг Ўтрордан олиб келган бандиларини ҳам Самарқанд қамалига сафарбар этади (қ. Самарқанд мудофааси), Муҳаммад хоразмшоҳ Субутой баҳодир ва Жебе нўён бош бўлган мўғул қўшинининг таъқибидан қочиб, Каспий денгизининг жан. даги ороллардан бирида паноқ топади ва сал вақт ўтмай ғарибликда зотилжам касали билан ва-фот этади. Бу даврда мўғулларнинг Жўжи бошлиқ аскарий қисмлари Сирдарё этакларида босқинчилик қилмоқда эди. Жўжи шаҳарни жангсиз таслим бўлишини талаб қилиб, Сиғноққа элчи сифатида юборган Ҳасанхожа исмли савдогарни сиғнокликлар ўлдирадилар. Бундан дарғазаб бўлган Жўжи шаҳарга ҳужум бошлайди. Босқинчилар шаҳарни талаб, аҳолисини битта қолдирмай қиради. Бу воқеадан даҳшатга тушган Ўзган ш. аҳолиси мўғулларга жангсиз таслим бўлади, аммо, Барчинлиғкентни олишда яна куч ишлатадилар. 1220 й. Жандга ҳужум бошлайдилар. Жанд ноиби Қутлуғхон шахарни ташлаб Хоразмга қочади. Босқинчилар Жандни қаршиликсиз эгаллаб, уни талайдилар. Аҳолисининг қуролланган қисми қатл этилиб, шаҳар вайрон қилинади. Бу вақтда Олоқ нўён, Сукету чэрби ва Тўғай каби мўғул сарҳанглари 5 минг қўшин б-н Банокат ва Хўжанд ш. лари устига юради. Банокат ҳимоячилари қиличдан ўтказилиб, қолганлари қулликка маҳкум этилади. Шақар забт этилгач, навбат Хўжандга келади. Асли насаби турк бўлган Темур Маликнинг шахсий қахрамонлиги билан хўжандликлар мўғулларга кутилмаган қаршилик кўрсатадилар. Жувайний ва Рашидуддинларнинг асарларида Хўжанд қамалида 20 минг мўғул ва 50 минг асир қатнашганлиги айтилган. Бироқ, ҳимоячиларнинг кучи тенг бўлмаганлигидан Темур Малик шаҳарни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. 1220 й. нинг ёзида Мовароуннаҳр жан. да шу вақтгача босиб олинмаган шахарларни забт этишга Чингизхоннинг шахсан ўзи киришади. Аввал у Насафга бостириб киради. Шаҳарликлар даҳшатга тушиб шаҳар дарвозаларини очиб берадилар. У Термизга аскар тортади. Термизнинг ноиби Фахриддин Хабаш қаттиқ қаршилик кўрсатади. Термиз ш. ва аҳолиси ҳам мўғулларга қаршилик кўрсатган бошқа шаҳарлар фожиасини бошидан кечирди. Сирдарё ҳавзаси, Зараф-шон ва Қашқадарё воҳалари, Амударё ўрта оқимининг ўнг соҳили вилоятлари забт этилгач, Чингизхон асосий кучни хоразмшохлар давлатининг маркази Гурганжга ташлайди. Бу ҳарбий кучни Чингизхоннинг ўғиллари Жўжи, Чиғатой ва Ўқтойлар бошқаради (қ. Урганч мудофааси). Хоразмшохлар давлати босиб олингач, мўғул жангарилари ўз кучини йирик савдо ва маданият марказлари бўлмиш Балх, Ҳирот, Марв ва Ғазна каби шаҳарларга йўналтиради. Аммо бу ерда улар Жалолиддин Мангубердинннт қаттиқ қаршилигига учрайди. Мўғул қўшинининг атоқли жангчилари Жалолиддинга қарши тура олмайдилар. Мўғулларнинг Парвон даштидаги мағлубиятидан кейин (қ. Парвон жанги) Чингизхон ҳарбий ҳаракатларни шахсан ўзи бошқаради. Чингизхон Ғазнага лашкар тортади. Жалолиддин эса урушсиз Синд (Ҳинд) дарёси соҳилларига чекинади. Дарё бўйида 1221 й. нинг нояб. да икки ўртада қаттиқ жанг бўлади. Мўғулларнинг пистирмага қўйган 10 минг нафарли сараланган лашкари жанг оқибатини ҳал қилади (қ. Синд дарёси бўйидаги жанг). Рақибининг жасоратига қойил қолган Чингизхон уни таъқиб қилиш фикридан қайтади. 1225 й. га келиб, мўғул қўшинларининг асосий қисми Мўғули-стонга қайтиб кетди. Жебе нўён ва Су-бутой баҳодир қўмондонлигидаги мўғул қўшини ғарбда урушни давом эттиради ва Шим. Эрон орқали Закавказьега бостириб кирди. Грузия ва Озарбайжоннинг бир қисмини вайрон қилди. Каспий денгизи соҳили бўйлаб ҳаракат қилиб, аланлар ерига бостириб кирди ва уларни тормор келтирди (1222). 1223 й. 31 майда Калка жангида мўғуллар бирлашган русқипчоқ қўшинини енгиб, уни Днепр дарёси этагигача қувиб, кейин Ўрта Волгага чекинди. Бироқ, Волгакама Булғориясида мағлубиятга учраб, Мўғулистонга қайтиб кетди (1224). Бу мўғул отлиқ аскарларининг келгусида ғарбга қилинадиган юришлари олдидан олиб борган разведкаси эди. Чингизхон вафот этгач (1227), Ўқтойни Улуғ хон (қоон) деб кўтарган қурултой (1229) дан сўнг Мўғуллар истилоси 2 йўналишда олиб борилди. Шарқца Шим. Хитой тўла босиб олинди (1231—34) ва Корея билан уруш бошланди (1231 — 32). Мўғуллар бир қанча йирик юришлар (1236, 1254, 1255, 1259) дан сўнг 1273 й. Кореянинг каттагина қисмини босиб олишга муваффақбўлган. 1229 й. Субутой баҳодир 30 минг кишилик қўшини билан Ёйиқ дарёси бўйига чиқди. Жўжи улусининг ҳукмдори Ботухон қўшини билан биргаликда Каспий бўйи даштларидан саксин ва қипчоқларни сиқиб чиқаришга эришди. 1232 й. мўғул қўшинларининг Волгакама Булғориясига ёриб киришга уринишлари бекор кетди. Жўжи улусининг кучлари билан ғарбга қилинган ҳужум қам натижа бермади. 1235 й. қурултой чақирилиб, унда бошқа улуслар ҳарбий кучларини Ботуга ёрдамга юборишга қарор қилинди. 14 мўғул хони иштирок этиб қўшиннинг умумий сони 150 мингга етди. 1236 й. кузида мўғул қўшинлари яна Волгакама Булғориясига қужум қилиб, уни вайрон қилди. Улар 1237 й. нинг баҳори ва ёзида аланлар, қип-чоқлар ва Ўрта Волгабўйи халқлари билан урушни давом эттириб, кузда Шим.-Шарқий Русга юриш қилиш мақсадида ҳоз. Воронеж атрофига тўпланди. 1237 й. қишнинг бошларида Боту Рязань князлигига ҳужум қидди, 6 кунлик қамалдан сўнг Рязань таслим бўлди. 1238 й. Коломна остонасида Владимир князлиги аскарларини тор-мор қилди. Мўғул қўшинлари Коломна ва Москвани вайрон қилиш билан бирга 1238 й. фев. ойи мобайнида 14 рус шахрини (Ростов, Углич, Ярославль, Кострома, Кашин, Кснятин, Городец, Галич-Мер-ский, Переяславльзалесский, Юрьев, Дмитров, Волокламский, Тверь, Тор-жок)ни босиб олди. 1240 й. кузида Жан. Русга юриш бошланди. Декабрнинг охирларида Киев, Владимирволинский, Галич ва б. шаҳарлар босиб олинди.

1241 й. баҳорида мўғул қўшинлари рус ҳамда Шарқий Европанинг бошқа халқлари кўрсатган қаҳрамонона қаршилигига қарамай, Ғарбга томон илгарилади. Боту қўшинининг асосий қисми Карпат довонлари орқали Венгрияга кириб борди ва қирол Бела IV нинг 60 минглик қўшинини тормор келтирди. Венгрия пойтахти — Пешт ш. ишғол этилиб, вайрон қилинди, мамлакатнинг кўп қисми харобага айлантирилди. Баъзи мўғул отрядлари Шарқий Чехиягача кириб борди, Бирок қирол Вацлав I томонидан қаттиқ қаршиликка учраб орқага қайтди. 1241 й. охирларида Боту ўз қўшинининг Австрия ва Хорватия орқали Адриатика денгизи томон бошлади. 1242 й. соҳилда жойлашган қалъаларни забт эта олмаган Боту Босния, Сербия ва Болгария бўйлаб орқага қайтган. Шундай қилиб мўғулларнинг Марказий Евро-пага қилган ҳужуми тугади.

Мўғуллар истилоси Ғарбда — Кичик Осиё ва Яқин Шаркда узоқ муддатга чўзидди. Мўғуллар Закавказьени босиб олгач, Кўния султонлигинк тормор келтирди. 1256 й. да Ҳулоку Эрон ва Месопотамияни, 1258 й. эса Араб халифалигининг пойтахти — Бағдодни бўйсундирди. Мўғуллар Сурияни ишғол қилиб, Мисрга қарши ҳужумга тайёрлана бошладилар. Бироқ, 1260 й. Миср султони қўшинлари б-н бўлган жангда мағлубиятга учраганлар. Мўғуллар истилоси Ғарбда шунинг билан тугади.

13-а. нинг 2-ярмида мўғуллар Шарқ ва Жан.-Шарқ мамлакатларини забт қилишга киришди. Мўғул қўшинлари Жан. Сун империясига чегарадош Дали давлати (1252—53) ва Тибет (1253)ни босиб олди. 1258 й. мўғул қўшинлари ҳар томондан Жан. Хитойга бостириб кирди, бироқ Мун/сэнинг тўсатдан вафот этганлиги туфайли Жан. Сун им-периясини забт этиш кечикди. 1267 — 79 й. дагина Жан. Хитой янги Улуғ хон — Хубилай томонидан ишғол қилинди. 1281 й. Японияни босиб олиш мақсадида 1000 кема, 100 минг кишилик Кўшин жўнатилган. Аммо, мазкур флот тўфонда қолиб ғарқ бўлган. Мўғуллар ўзларининг Жан.Шарқий Осиёга қилган юришларида Хитой армияси ва флотидан фойдаланган бўлсаларда, муваф-фақиятга эриша олмаганлар. Мўғул-хитой қўшинлари бир неча юришлар (1277 и. 2 марта ва 1282, 1287 й. ларда) дан сўнг Бирмани ишғол қилди, бироқ тезда (1291) у ердан ҳайдаб чиқарилди. Мўғул-хитой қўшинлари ва флоти бир неча марта Вьетнамга ҳужум қилиб (1257, 1258, 1284, 1285, 1287-88), уни бўйсундира олмади. Тьямпу давлати (Ҳиндихитойнинг жан.-шарқида) ҳам ўз мустақиллигини мўғуллардан ҳимоя қила олди. Мўғуллар истилоси 1300 й. Бирмага қилинган янги юришдан сўнг тугади.

Мўғуллар истилоси даврида тарихий ва маданий ёдгорликлар вахшийларча яксон қилинди. Мўғуллар истилоси ва ҳукмронлиги даврида мағлуб ва мазлум бўлган халқларнинг ягона ҳалокати шу бўлдики, улар душманга қарши барча ички низоларни четга суриб, биргаликда курашнинг зарурлигини англаб етмадилар.

Манба: Рашидаддин , Сборник летописей, т. 1-3, М.-Л., 1952-1956.

Ад.: Бартольд В. В., Туркестан в эпоху монгольского нашествия, Сочинения, т. 1, М., 1963; Владимирцов Б. Я., Общественный строй монголов, Л., 1934; История Монгольской Народной Республики, Мўғуллар истилоси, 1954; Чулууны Далай, Монголия в XIII—XIV веках, перевод с монгольского, Мўғуллар истилоси, 1983; Семёнов В. Ф., Ўрта асрлар тарихи, [русчадан таржима], Т., 1973.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов, Шодмонқул Пиримқулов.

Prev Article

МЎҒУЛИСТОН

Next Article

Н