
МОҲИЯТ ВА ҲОДИСА
МОҲИЯТ ВА ҲОДИСА — фалсафий тушунчалар. Моҳият нарсаларнинг ички мазмуни бўлиб, уларнинг турлитуман хоссалари ва муносабатларини яхлит акс эттиради. Ҳодиса нарсанинг бирор тарзда зоҳир бўлиши, ташқи мавжудлик шаклидир. Инсоннинг билиши дастлаб ҳодисаларни билишдан бошланади, сўнг унинг моҳиятини тушуна бошлайди. Моҳият нарсаларни чуқур тахлил қилиш натижасида, амалиёт жараёнида билиб борилади. Фаннинг вазифаси борликдаги хрдисаларни уларнинг белги ва хусусиятлари остида ётган мохиятни излаб то-пишдан иборат. Моҳият ва ҳодиса ва ҳ. тушунчалари инсон билимлари тизимининг қамма соҳаларига тегишли бўлиб, дунёни билишнинг методологик воситаси ҳисобланади. Нарсаларнинг доимо ўзгариб ва ривожланиб туриши жараёнида уларнинг моҳияти, шунга мос тарзда ҳодисалар ҳам ўзгариб туради. Моҳиятдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш муқаррар равишда ҳодисада ифодаланади.