МОЛ

МОЛ, чорва — сут эмизувчилар оиласига мансуб асосий гуруҳ уй хайвонлари. Келиб чиқиши, тараққиёти ва ҳаётининг биологик хусусиятларига кўра, хонаки—уй ҳайвонлари, турлари бўйича — қорамол, майда мол (қўй-эчки, чўчқа), йилқи, туя ва ҳ. к. булинади. Наел сифатига нисбатан «зотли Мол», «наелдор Мол», «хашаки Мол» гурухларига бўлинади. Фойдали хужалик белгилари, асосан, маҳсулдор Моллар (қорамол, қўй, эчки, чучқа ва ҳ. к.) ва юк ҳайвонлари (туя, от, эшак, хачир) гуруҳини ташкил этади. Емишини хазм қилиш хусусиятларига биноан, Моллар кавш кайтарувчи (қорамол, куй, эчки, туя) ва кавш қайтармайдиган ҳайвонлар (от, эшак, чўчқа) гуруҳини ҳосил қилади. Хонаки Моллар туёқ тузилишига кўра, туёқли (тоқ) ҳайвонлар (от, эшак, хачир) ва айри (жуфт) туёкли ҳайвонлар (қорамол, куй, эчки, чўчқа)га бўлинади.

Prev Article

МОЙҚУТЛАР

Next Article

МОЛАМЬЯЙН