МОЛЕКУЛА

МОЛЕКУЛА (лот. moles — масса) – муайян модданинг барча кимёвий хоссаларини намоён қиладиган энг кичик заррачаси. Бир хил (оддий моддаларда) ёки ҳар хил (кимёвий бирикмаларда) атомлардан ташкил топиши мумкин. Мустақил равишда мавжуд бўла олади. Молекуланинг хоссаси унинг тузилишига — қандай атомлардан ташкил топганига, уларнинг сонига, атомларнинг фазовий жойлашиш тартибига, улар ўртасидаги тортишиш кучининг табиатига боғлиқ.

Ҳоз. вақтда Молекуланинг тузилишини кимёвий усуллар билан бир каторда мукаммал физик асбоблар воситасида аник, билиш мумкин. Молекула ларнинг тузилиши билан уларнинг хоссалари ўртасидаги боғланишни билиш мўлжалланган хоссага эга бўлган моддалар олиш йўлларини анча осонлаштиради. Молекулада атомларнинг сони иккитадан (мас, водород молекуласи Н2, азот (П)-оксид N0) тортиб бир неча мингга (мас, оқсилларда, полимерларда) етиши мумкин. Молекула тўғрисидаги тушунчани 17-а. да илк бор Л. Гассенди айтган, 18-а. да Молекула Ломоносов М. («корпускула») тушунчасини таърифлади. 1811 й. даА. Авогадро М. нинг атомдан фарқини, моддаларнинг кимёвий реакцияга киришувчи энг кичик бўлаги эканлигини қайд қилди. Молекула тушунчаси 1860 й. да кўпчилик олимлар томонидан узил-кесил эътироф этилди. Молекуланинг мавжудлиги турли ҳодисалар — диффузия, Броун ҳаракати, рентген нурларини дифракциялаш сингари қатор ҳодисаларда билвосита тасдикланди.

Квант механикаси назарияси ёрдамида Молекуланинг тузилишини чуқур ўрганиш мумкин бўлди. Молекула илгарилама ва айланма ҳаракатда бўлиши билан бир қаторда, унинг таркибий қисмлари ҳам турлича ҳаракат қилади. Молекулани ташкил этган атомларнинг ядроси тебранма ҳаракатда бўлади ва ядро бу ҳаракатида ўзи билан тортишиб турган электрон қатламларини эргаштиради. Элек-тронлар ядрога эргашишдан ташқари, мустақил ҳаракатлана олади. Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси квант механикаси қонунига бўйсунган ҳолда рўй беради ва Молекула бир неча хил квант ҳолатда бўлиб, потенциал энергияга эга. Молекуланинг потенциал энергияси, асосан, атомлар ядролари уртасидаги масофага боғлиқ.

Атомнинг сатҳ энергияси биргина ҳаракатга — электроннинг атом ядросига нисбатан қаракатига боғлиқ. Шунга кўра, унинг спектри айрим чизиқлардан иборат (чизиқли спектр беради). Молекула даги ички ҳаракат бир неча хил бўлиб, анчагина мураккаб. Шунга кўра, унинг спектри ҳам мураккабдир. Элек-тронларнинг Молекулани ташкил қилган атомлар ядросига нисбатан харакати билан бир қаторда, юқорида айтилгандек, атом ядролари тебранма ва айланма ҳаракатда бўлади. Шунга қараб, Молекуланинг спектри — электрон, тебранма ва айланма спектрига бўлинади. Шу ҳаракатларда содир бўладиган энергия ўзгаришлари натижасида йўл-йўл спектр олинади. Молекула спектри ультрабинафша, кўзга кўринадиган ва инфрақизил соҳаларда кўрилади. Молекуланинг спектрларини текшириб, унинг кандай элементлардан ташкил топгани, атомлар орасидаги боғларнинг табиати ва мустаҳкамлиги ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин.

Loading...