МОЛЕКУЛЯР МАССА — кимёвий бирикма молекуласининг углерод бирлиги (углерод нуклиди |2С ат. м. нинг ‘/|2 қисми)да ифодаланган массаси, молекулани ташкил қилган элементлар ат. м. ларининг йиғиндиси. Баъзан маълум таркибли турли моддалар аралашмаси учун ҳам мол. м. аниқланади. Мас, ҳаво, гарчи бир қанча газлар аралашмасидан иборат бўлса ҳам, унинг ўртача мол. м. бор. Ҳавонинг ҳисоблаб топилган ўртача мол. м. 29 га тенг. Молекуляр масса — модданинг асосий тавсифларидан бири. У, шунингдек, полимер моддаларнинг хоссаларини белгиловчи асосий омилдир. Молекуляр масса, асосан, буғнинг зичлигини ўлчаш орқали, осмотик босим орқали (Вант—Гофф крнуни асосида), буғ босимининг тушиши, эритмаларнинг тоза эритувчига нисбатан музлаш т-раси пасайиши (криоскопия) ёки кайнаш т-раси кўтарилишини (эбули-оскопия) ўлчаш орқали топилади. Учувчан моддаларнинг мол. м. масс-спектрометрия усулида, турли бирикмалар аралашмасининг мол. м. хроматомасс-спектрометрия усулида аниқланади.