МОЛЬЕР

МОЛЬЕР (Moliere) (тахаллуси; асл исм-шарифи Жан Батист Поклен) (1622.15.1 – Париж – 1673.17.2) – француз драматурги, актёри, театр ар-боби, саҳна санъати ислоҳотчиси. Лотин тили, антик адабиётни ўрганган. 1645—48 й. ларда сайёр театр труппасида актёрлик қилган. Халқ театр анъ-аналари билан классицизм ютукдарини умумлаштириб, ижтимоиймаиший комедия жанрини яратди. 1658 й. дан Мольер ўз труппаси билан Париж ва сарой театрларида пьесалар қўйди. Шоҳ асари — «Тартюф» (1664) комедиясида ҳурфикрликнинг ашаддий душмани — христиан черкови кирдикорларини фош этди. Дон Жуан ҳақидаги халқ афсоналарини қайта ишлаб, «Дон Жуан» (1665) реалистик пьесасини яратди. «Зўраки никоҳ» (1664), «Мизантроп», «Амфитрион», «Жорж Данен», «Хасис» (1668), «Дворянлар орасидаги мешчан» (1670), «Ўқимишли аёллар» (1672), «Сохта бемор» (1673) ва б. комедиялар муаллифи. Мольер комедияларида чуқур фалсафий ва ахлоқий масалалар қўйилган. Уларда яхши фазилатли кишилар тасвирланган, лекин пьеса қахрамонлари ҳаддан ташқари талаблар қўйиб, соғлом фикр юритишдан воз кечадилар, натижада бу, амалда, яхши фазилатнинг йўқ бўлишига олиб келади. Мольер ижоди жаҳон театри ривожига самарали таъсир этган. 19-а. бошида Француз академиясига Мольернинг бюсти қўйилган. Ҳар йили 17 фев. да — буюк француз комедиографи 1673 й. 17 фев. да сўнгги бор сахнага чикиб роль ўйнаган кунда Париждаги машҳур «Комеди Франсез» театрида Мольер пьесалари намойиш этилади. Мольернинг айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган: «Хасис» (1925), «Тартюф» (1941), «Скапен найранглари» (1950) ва б.

Loading...