МОЛИЯ ЙИЛИ

МОЛИЯ ЙИЛИдавлат бюджети амал қиладиган ёки молия ҳисоботлари муддати ҳисобланадиган 12 ойдан иборат давр. Календарь йил билан мувофиқ келмаслиги мумкин. Мас, Буюк Британияда Молия йили 1 апр. дан бошланиб, кейинги йилнинг 31 мартида, АҚШда 1 окт. дан бошланиб 31 сент. да тугайди. Буюк Британия хукуматининг молия йили эса 6 апр. дан бошланиб, кейинги йилнинг 5 апр. ида тугайди. АҚШда эса бу муддатлар 1 июль — кейинги йилнинг 30 июни. Ўзбекистонда календарь йилга мувофиқ келади (1 янв. дан бошлаб, 31 дек. да тугайди).

Prev Article

МОЛИШ