МОЛЛЮСКАЛАР (Mollusca) — умуртқасиз ҳайвонлар типи. Гавдаси, одатда, бош, тана ва оёқ бўлимларидан иборат (икки паллалилардан ташкари). Танаси мантия деб аталадиган тери бурмаси билан ўралган. Мантия билан танаси оралиғида мантия бўшлиғи бўлади. Бу бўшликда жабралар ва бошқа органлар жойлашган. Айириш, орка чиқарув ва жинсий тешиклар ҳам мантия бўшлиғига очилади. Мантия тананинг орқа томонида чиғаноқ ҳосил қилади. Чиғаноқ танани ҳимоя қилиб туради. Ҳаракат органи тананинг қорин томонидан ҳосил бўладиган ясси ёки понасимон ягона оёқдан иборат. Иккиламчи тана бўшлиғи ғовак бириктирувчи тўқима билан тўлган; целом ва унинг қолдиғи юраколди халтаси (перикардий)ни ва жинсий безлар атрофидаги бўшлиқни ҳосил қилади. Қон айланиш системаси туташмаган; қон томирлардан. ҳамда тана бўшлиғи қолдикдари — лакунлар ва синуслар орқали оқиб ўтади. Юраги қоринча ва бўлмача деб аталадиган 2 ёки 4 та ка-мерадан иборат. Нафас органлари ктенидий деб аталадиган жабралардан, қурукликда ва кўпчилик чучук сувда яшайдиган Моллюскаларда ўпкадан иборат. Айириш органи ҳалқали чувалчангларнпнт метанефридийларига ўхшаш тузилган бир жуфт найсимон буйраклардан ташкил топган. Буйраги юраколди халтасидан бошланиб, чиқариш сифони деб аталадиган мантия бўшлиғига очилади. Нерв системаси кўпчилик Моллюскаларда тананинг турли қисмида жойлашган 3 ёки 5 жуфт нерв тугунларидан иборат. Тубан тузилган Моллюскалар нерв системаси халқум атрофи нерв ҳалқаси ҳамда тана бўйлаб жойлашган нерв стволларидан тузилган. Айрим Моллюскаларнинг бош нерв ту-гуни кучли ривожланиб, бош мияни ҳосил қилади (бошоёкдилар). Фаол ҳаёт кечирувчи турларида сезги органлари (кўзлар, пайпаслагичлар) ривожланган. Моллюскалар айрим жинсли ёки гермафродит (қ. Гермафродитизм). Денгиз М. и. тухумидан трохофора ёки велигер (елканча) личинкаси чиқади. Бошоёклилар, қуруклик ва чучук сув қориноёкдилари метаморфозсиз (ўзгаришсиз) ривожланади.
Моллюскалар ёнбош нервлилар ва чиғаноклилар кенжа типига бўлинади. 1-кенжа тип 2 ёки 3 та синфга, 2тип 5 та синфга бўлинади. 130 мингга яқин тури маълум. Ер юзида жуда кенг тарқалган; бир қанча турлари қурукликда ва чучук сувларда; кўпчилик турлари денгизларда ҳаёт кечиради. Кўпчилик Моллюскалар сув туби (бентос)да яшайди. Моллюскалар сув хайвонлари учун озиқсифатида катта аҳамиятга эга. Бир қанча турлари (устрицалар, кальмарлар, мидиялар, денгиз тароқчалари, ток шиллиғи) истеъмол қилинади. Марвариддорлардан марварид олинади. Марвариддорлар, мидиялар махсус кўпайтирилади (қ. Аквакультура). Қурукликдатарқалган айрим Моллюскалар (ток шиллиқ қурти, яланғоч шиллиқ) экинларни еб, катта зиён келтиради. Чучук сув шиллиғи жигар қуртининг оралиқ хўжайини ҳисобланади.
Лд.:Мавлонов О., Хуррамов Ш., Норбоев 3., Умуртқасизлар зоологияси, Т., 2002.