
МОЛОГА
МОЛОГА — РФнинг Тверь, Новгород ва Вологда вилоятларидаги даре. Волганинг чап ирмоғи. Рибинск сув омборига қуйилади. Уз. 456 км, хавзасининг майд. 29700 км2. Кррдан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойидан 58 км да 172 м3/сек. Дек. бошларида музлаб май бошларида муздан бўшайди. Пестово ш. дан қуйилиш жойигача кема қатнайди, Молога бўйида Бежецк, Пестово, Устюжна ш. лари жойлашган.