МОЛОТОВ

МОЛОТОВ (Скрябин) Вячеслав Михайлович (1890.25.2, Киров вилояти Номенск ш. — 1986.8.11, Москва) — СССР сиёсий арбоби, Октябрь тўнтаришини амалга оширишда фаоллик қилган. 1918 й. дан партия ва совет идораларида масъул лавозимларда ишлади: 192157 й. ларда партия МК аъзоси; Украина (КПб) МК котиби (1920-21), (ВКПб) СССР ХКС раиси, 1941-57 й. ларда СССР ХКС (МС) ра-исининг 1-ўринбосари, айни вақтда 1941—45 й. ларда Давлат мудофаа комитети раиси ўринбосари. 1939—49 ва 1953—56 й. ларда СССР ташқи ишлар халқ комиссари, ташки ишлар вазири. 1957 й. дан Монголияда элчи. И. В. Сталиннинг яқин сафдошларидан бири. Молотов 20-а. нинг 30—50-й. ларининг бошидаги оммавий қатағонларнинг фаол ташкилотчиларидан ҳисобланади. 50-й. лар ўрталарида Сталин шахсига сиғинишнинг танқидига қарши чикди. 1962 й. дан кейин сиёсий фаолиятини тўхтатган.

Loading...