МОЛЯР ЭРИТМА

МОЛЯР ЭРИТМА — 1 л эритмада эриган модданинг грамммолекула (моль)лари сони билан ифодаланадиган эритма концентрацияси. Бундай эритма М ҳарфи билан белгиланади. Бу ҳарфнинг олдига эритманинг «молярлигини», яъни унинг 1 литрида эриган модданинг моллар сонини кўрсатадиган коэффициент қўйилади. Mac, 2 М эритманинг 1 литрида 2 моль эриган модда борлигини, 0,3 М эритманинг 1 литрида 0,3 моль эриган модда борлигини кўрсатади (яна қ. Концентрация).

Loading...